Самарқанддан Навоийгача бўлган автомобиль йўллари таъмирдан чиқарилди

Ўзбекистон 22 Май 2015 2286

Яқин кунларгача йўловчи ва ҳайдовчилар Самарқанддан Навоийгача олиб борувчи йўллардан шикоят қилиб турарди. Айниқса бу ўнқир-чўнқир йўллардан юришга мажбур бўлган Бухоро ва Урганч ҳайдовчилари ва йўловчилари кўпроқ азият чекишарди. Бугунда бу йўллар таъмирланди.

Жорий йилнинг 25 апрелидан 20 майигача халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг ҳолатига жавоб берувчи “Ўзавтойўл” корхонаси қошидаги Самарқанд ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш заводи томонидан М-39 рақамли халқаро аҳамиятдаги “Олма-ота-Бишкек-Тошкент-Термиз” йўлинининг 1037-1113 км ларида, “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 0-147 км ларида ва “Самарқанд ҳалқа йўли”нинг 33-46 км ларида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди. Бу йўллар Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Ургут, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳудудидан ўтади.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун 1,8 млрд сўм сарфланди.

Ҳозирда “Самарқанд-ш.-Жума- Каттақўрғон ш.” автомобиль йўлининг 0-49 км лик ҳудудида, яъни Самарқанддан Жума орқали Каттақўрғонга борувчи йўлда
таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўлдаги чўнқирлар бартараф этилди. Эски йўл белгиларини янгиларига алмаштириш, йўл элементларини бўяш ва оқлаш ишлари ўз якунига етказилмоқда.

Самарқанд ва Шаҳрисабзни Тахти Қорача давони орқали боғловчи йўлнинг 20 км лик ҳудудида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунгача 3 минг тоннадан ортиқроқ асфальт-бетон қопламаси ётқазилди. Давон кўчки ва ўпирилишлар оқибатида йўлларда пайдо бўлган 5 минг куб метр тоғ жинсларидан тозаланди.

Ҳозирда йўл қурувчилари томонидан бутун республика бўйлаб йўллар сифатини яхшилаш бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар