22 май куни Саудия Арабистонидаги масжидлардан бирида портлаш юз бериши натижасида ўнлаб бегуноҳ кишилар қурбон бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу теракт оқибатида камида 30 кишининг ўлими тасдиқланган, яна 150 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, масжидга шиа мазҳабига мансуб террорчи кириб келган ва танасига ўрнатилган бомбани ҳаракатга келтирган.