Сирдарёлик электр тармоғи назоратчиси бир кўчада уч фуқарони чув туширди

Жамият 22 Май 2015 1038

Гулистон туман электр тармоқлари идорасида назоратчи бўлиб ишлаб келган Акбарали Султонов бир кўчанинг ўзида уч нафар истеъмолчини алдаб, олинган пулларни ўзлаштирди. “Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, ҳали 30га кирмаган Султонов муқаддам бир неча бор судланган. Озодликка чиққач, туман электр тармоқлари идорасига назоратчи сифатида ишга олинган.

У ўзига белгиланган ҳудудда пул тўплашга чиқиб, номи келтирилмаган истеъмолчидан 100 минг сўм олган ва сохта тўлов квитанциясини берган. Худди шу йўл билан шу кўчада истиқомат қилувчи бошқа фуқародан 120 минг сўм, учинчисидан эса 200 минг сўм олиб, бу пулларни ўзлаштирган.
Тўловлари рўйхатга киритилмаганини аниқлаган фуқаролар тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Султонов тезда қўлга олиниб, жазога тортилган.

Кўпроқ янгиликлар