Тожикистон турк лицейларини ёпишни режалаштирмоқда

Жаҳон 22 Май 2015 3735

Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги турк лицейлари фаолияти йўналишини ўзгартиради.

Интернет манбаларининг ёзишича, мамлакатда 6та турк лицейи бўлиб, улар 1992 йилда очилган. Тожикистон ҳукуматининг бундай қарорга келишига Туркия ҳукуматининг босими сабаб бўлган. Тожикистон халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг сентябрь ойидан мамлакатдаги 6та лицей янги мақомга эга бўлади. Уларда турк тилини ўргатиш тўхтатилади, ушбу ўқув муассасаларини молиялаштириш илгаригидек ўқувчиларнинг ота-оналар ҳисобидан амалга оширилади.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ушбу лицейларни бошқарувчи компаниялар билан музокара олиб борилмоқда. Лицейга Туркия, Бангладеш, Покистон ва Россиядан ўқитувчилар жалб қилиниши, рус ва инглиз тилида дарс ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар