Россиянинг Либерал-демократик партияси раҳбари Россия Давлат думасининг футбол мусобақаси вақтида йиқилиб, оёқ ва қўлидан жароҳат олди.

Россиянинг Либерал-демократик партияси матбуот хизматининг хабар беришича, айнан шу ҳолат партия жамоасига мусобақада ғолиб бўлишга халақит берган ва унинг жамоаси натижада 3-ўринни эгаллаган.

Жириновский жароҳатига қарамасдан, 22 май куни Давлат думасининг ялпи йиғилишида иштирок этди.

Маълумот учун, Давлат думаси фракциялари ўртасида ўтказиладиган анъанавий мусобақа 21 май куни “Лужники” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Мусобақанинг олтин медалини энг кўп ўйинчига эга бўлган “Единая Россия” партияси қўлга киритди. 2-ўрин Россия Коммунистик партиясига насиб этди.