20 май куни Россиянинг Волгоград вилоятида, Котовск туманининг 35 ёшли газ назоратчиси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, Купцово қишлоғида истиқомат қилувчи бир шахс ноқонуний равишда газ қувурига уланиб олганини хабар қилди. Бу мурожаат юзасидан текширув ўтказилди.

1-20 май орасида газ қувурига қонунга хилов равишда уланиб олган шахс 64 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Давлат манфаатларига келтирилган зарар ҳажми ҳисоблаб чиқилмоқда.