“Барселона” футбол клубининг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков Мадриднинг “Реал” футбол клуби учун жорий мавсум омадсиз келгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Реал” етти йил ичида бир марта Испания чемпионлиги унвонини қўлга киритгани – бу, албатта, шармандагарчилик. Ўйлайманки, ҳаттоки мен ҳозирги ёшимда ҳам собиқ жамоадошларим билан ўйнаб, кўпроқ ютуққа эришган бўлардим.

Бу мавсумда Мадриднинг “Реал” баскетбол клуби кўпроқ натижаларга эришди. Мадридликларнинг футболчилари эса мавсумнинг барча бош ўйинларини телевизор олдида ўтириб томоша қилишадиган бўлди”, деб истеҳзоли айтиб ўтди Стоичков.