Жиззахда ногиронлик ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шифокорлар гуруҳи фош қилинди

Жамият 22 Май 2015 1155

Жиззахда ногиронлик ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шифокорлар гуруҳи фош қилинди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида ёритилди.

Маълум бўлишича, шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли режали хирургия бўлими мудири Фарҳод Душанов, туман тиббиёт бирлашмаси архив мудираси Муҳаббат Ҳотамова, шу бирлашмага қарашли марказий поликлиника травматолог-шифокори Марат Ҳолматов ва травматолог-ортопеди Синдор Каримқуловлар кўпдан буён бундай иш билан шуғулланиб келган.

Жумладан, Душанов фуқаро Х. Муродованинг қизи Ч. Саъдуллаевани ногиронликка чиқариш учун бўлимда стационар ётиб даволангани ҳақида сохта таббий баённома тузиб берган, бунинг эвазига ундан 100 минг сўм олган.

М. Ҳолматова эса ногиронлик тўғрисида маълумотнома тайёрлаб бериш эвазига Муродовадан яна 200 минг сўм олган. Ўз навбатида, Ҳолматов амбулатор картасига сохта маълумотлар киритиш учун 50 минг сўм тама қилган.
Ушбу жиноий гуруҳ фош этилиб, судга тортилди.

Кўпроқ янгиликлар