“Милан” футбол клубининг трансферлар бўйича мутахассиси ва маслаҳатчиси Эрнесто Бронцетти куни-кеча “Реал” президенти Флорентино Перес билан клубнинг бош мураббийи Карло Анчелоттининг келгуси фаолияти бўйича музокаралар ўтказди.

Томонлар “Реал” 55 ёшли мураббий билан шартномани бекор қилиши бўйича келишиб олдилар. Бугун, 23 май куни Перес бу янгиликни клубнинг директорлар кенгашига расман маълум қилади, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Анчелоттининг рафиқаси яқинда кўзи ёрийдиган қизига яқинроқ бўлиш учун Миланга қайтишни истамоқда.

Анчеллоттига Миланга қайтиш учун эса “Милан”нинг мақсадлари ва амбициялари муҳим омил бўлади.

Аввалроқ “россонерлар” “Карло ота”га 4 йиллик шартнома ва унинг трансфер масалаларини ҳал қилишдаги иштирокини кучайтиришни таклиф қилаётганлари маълум қилинганди.