Туриннинг “Ювентус” футбол жамоаси “Реал” яримҳимоячиси Сами Хедиранинг вакиллари билан футболчининг “Ювентус” таркибига ўтиши бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Туринликларнинг раҳбарияти томонлар барча деталлар бўйича келишувга эришиб, 6 июнда ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалигача ҳужжатларни имзолашларига умид билдирмоқда.

Маълумот учун, Хедиранинг “Реал” билан шартномаси келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади, шунинг учун у клубни эркин агент сифатида тарк этади.