Англиядаги йўлларда ўрдаклар учун алоҳида йўлакча пайдо бўлди

Жамият 23 Май 2015 2060

Англиянинг уч шаҳри – Лондон, Бирмингем ва Манчестерда сув ҳавзалари бўйлаб жойлашган йўлларда алоҳида ажратилган йўлакчалар пайдо бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Бу йўлчаларни яратиш ташаббуси билан Canal & River Trust ҳайрия жамғармаси чиқди. Бу жамғарма Англия ва Уэльсдаги ички сув ҳавзаларининг сақланиши учун жавоб беради. Ажратилган йўлаклар оқ чизиқлар билан белгиланиб, йўлларда ўрдак сурати тасвирланган. Лойиҳадан мақсад одамларга жамоатчилик ҳудудларидан самарали фойдаланишни эслатиб қўйишдан иборат.

Жамғарма менежери Клэр Ризино Metro газетасига йўллар катта миқдордаги ҳайвонлар учун яратилиши кераклигини, бироқ ўрдакларда тўхталишга қарор қилингани айтиб ўтди.

Шунга ўхшаш лойиҳалар бошқа жойларда ҳам амалга оширилган. Ўтган йили Хитойнинг Чунцин шаҳрида мобиль телефонларга эга одамлар учун алоҳида йўлак яратилган эди. Бу лойиҳа ташкилотчилари смартфонга муккасидан кетган одамлар кўпинча қаерга кетаётганларини билишмайди ҳамда йўлда бошқа йўловчилар билан урилиб кетишади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар