Берлинда 65 ёшли аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирди

Жамият 23 Май 2015 2289

Германияда 65 ёшли ўқитувчи аёл бирданига 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берди.
Шифокорлар махсус жарроҳлик амалиёти орқали туғиш жараёнига ёрдам беришган. Туғилган чақалоқларнинг 3 нафари ўғил ва бири қизалоқ экани маълум бўлган. Чақалоқларнинг вазни 655 граммдан 960 граммгача чиққан.
Фрау Аннегрет Раунигк ўз фарзандларига Нита, Дрис, Бенс ва Фьонн исмларини қўйган.
Болалар ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида туғилишган ва уларнинг яшаб қолиши имкониятлари яхши баҳоланмоқда. Онанинг аҳволи ҳам барқарорлиги айтилган.
Аннегрет Раунигк бунгача ҳам 13 фарзандни дунёга келтирган бўлиб, ҳозирда уларнинг энг кичиги 9 ёшда, энг каттаси эса 44 ёшда. Шифокорлар унга бошқа ҳомиладор бўлмасликни маслаҳат қилишган бўлсада, у ўзининг кичик ўғлига ука ва сингил туғиб беришни истаган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар