Бугун Ўзбекистон миллий чемпионати - Олий лига мусобақаларининг 10-тур учрашувларига старт берилади. Шанба кунига еттита ўйин белгиланган. Битта учрашув эса, эртага бўлиб ўтади. 

Демак, бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафарда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Самвел бабаян шогирларининг очко йўқотишга ҳаққилари йўқ. Акс ҳолда, етакчилик бой берилиши мумкин.

"Бунёдкор" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Сўнгги пайтларда ўз ўйинини топиб бораётган "қалдирғочлар" бу сафар ҳам уч очко илинжида майдонга чиқишади. 

Наманганда футбол ишқибозларини "Навбаҳор" ҳамда "Олмалиқ" клублари ўртасидаги қизиқарли бўлган ўйин кутмоқда. Худди шу гапни Бекобод мисолида ҳам айтиш мумкин.

Фарғонада турнинг марказий ўйини ўтказилади. Маҳаллий "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Насаф" клубини қабул қилади. Мана шу ўйинда кўп нарсаларга ойдинлик киритилади.

"Машъал" - "Қизилқум" баҳси ҳам шулар жумласидан. "Темирйўлчилар" бўлса, эртага қўқонликларга қарши майдонга чиқишади.

Ушбу тур анонси билан танишинг: