Испания чемпионатининг сўнгги турида чемпионликни ҳал қилган "Барселона" жамоаси ўз уйида Ла-лигада қолиш учун курашаётган "Депортиво"ни қабул қилди. 

Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобдаги дуранг билан якунланди. Мезбонлар таркибида Лионель Месси (5’, 59’) дубль қайд этган бўлса, меҳмонлардан Перес (67’) ҳамда Саломао (76’) биттадан гол киритишга муваффақ бўлди. 

Бу очко "Депортиво" учун Ла-лигада қолиш имконини берди.