Дортмунднинг “Боруссия” клуби фанатлари клуб бош мураббийи Юрген Клоппга Германия чемпионатининг 34-турида “Вердер”га қарши учрашув олдидан ёрқин тарзда ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Аввалроқ мутахассис 2008 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган жамоасини келаётган ёзда тарк этишини эълон қилганди.

Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоалар орасида “Реал”, “Бавария” ва “Барселона” жамоалари номлари айтилмоқда.