Футбол бўйича Германия чемпионати ўз ниҳоясига етди. Якуний натижаларга кўра кейинги мавсумда "Бавария", "Вольфсбург", "Боруссия" Менхенгладбах ва "Байер" жамоалари Чемпионлар Лигасида, "Аугсбург", "Шальке" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари Европа лигасида иштирок этадиган бўлишди.

“Гамбург” якунловчи 34-турда “Шальке” устидан 2:0 ҳисобида ўз майдонида ғалаба қозониб, Бундеслигада ўрнини сақлаб қолиш имкониятини ўзида сақлаб қолди. Ушбу ғалаба эвазига “Гамбург” мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллади ва энди 2-дивизионда 3-ўринни эгаллаган жамоа билан Бундеслигада қолиш учун курашади.

Бундеслигани 17- ва 18-ўринни эгаллаган "Фрайбург" ва "Падерборн" жамоалари тарк этмоқда. “Бавария” муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди ҳамда “Вольфсбург” ва Менхенгладбахнинг “Борруссия” жамоалари билан бирга Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига, “Байер” эса саралаш босқичига йўлланма олди.
"Аугсбург", "Шальке" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари Европа лигасида иштирок этадиган бўлишди.

Украиналик мураббий бошчилигидаги “Вердер” жамоасига еврокубоклар зонасига кириш учун 3 очко етмади.

34-турнинг барча ўйинлари натижалари:

"Гамбург" – "Шальке" – 2:0
"Айнтрахт" – "Байер" – 2:1
"Бавария" – "Майнц" – 2:0
"Боруссия" (Дортмунд) – "Вердер" – 3:2
"Боруссия" (Менхенгладбах) – "Аугсбург" – 1:3
"Ганновер" – "Фрайбург" – 2:1
"Кельн" – "Вольфсбург" – 2:2
"Хоффенхайм" – "Герта" – 2:1
"Падерборн" – "Штутгарт" – 1:2