Германияда бўлиб ўтадиган G7 саммити муносабати билам мамлакат чегараларини қўриқлаш учун қўшимча чоралар жорий қилинади. Бу ҳақда Deutche Welle хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, бу чоралар амалда бўлган кунлар давомида Шенген минтақасидаги мамлакатларнинг фуқаролари чегара ҳудудларида ўз паспортларини олиб юриши шарт ҳисобланади. Бу қатъий чоралар 26 майдан 15 июнь кунигача амалда бўлади.


Маълумот учун "Катта еттилик" саммити 7-8 июль кунлари Бавария еридаги Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги Эльмау қалъасида ўтказилади.

Германияда бундай кучайтирув чоралари охирги марта 2006 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида жорий қилинганди.