Google электр асбобларни бошқарувчи ўйинчоққа патент олмоқчи

Технология 23 Май 2015 937

Google инсондан бериладиган буйруқ асосида уйдаги электр асбобларни назорат қилувчи ўйинчоққа патент олиш учун ариза топширди.

АҚШ Патентлар ва товар белгилари бошқармасининг сайтида чоп этилган ҳужжатга кўра, ўйинчоқлар Wi-Fi га уланган микрофон, аккумулятор, камералар, карнайлар билан жиҳозланади, улар ўз эгаларига бошлари билан бурилиб, унинг буйруқларини тинглаб, уларни масофадан туриб керакли қурилмага узата олади.

Ушбу қурилмага патент олиш учун ариза 2012 йилда топширилган, бироқ яқиндагина SmartUp компанияси томонидан аниқланди. Компания вакиллари бу ишланмани “Google яратган энг нобоп ишланмалардан бири деб атади”.

Би-Би-Си корпорациясининг маълум қилишича, Google компаниясининг вакили бу лойиҳанинг амалга оширилиши борасидаги саволга жавоб бера олмаган. У компания ходимларининг кўплаб лойиҳалари патентланишини, бироқ бу ғоялар албатта ҳаётга татбиқ этилишини англатмаслигини таъкидлаб ўтган.

Google нинг аризасида бу “одамга ўхшаш механизм қўғирчоқ ёки ўйинчоқ кўринишида ишлаб чиқарилиши ва битта ёки бир нечта медиа-қурилмаларни бошқариши мумкин” дейилган.

Google муҳандислари ушбу қурилмани юмшоқ айиқча кўринишидаги эскизларини тайёрлашган. Бу қурилма фойдаланувчининг уйида у билан бирга алоқа қилиб, унинг барча буйруқларини бажаради. Яни қурилма инсон ва электрон қурилмалар орасида “таржимон” бўла олиши керак, яъни инсон ўйинчоққа телевизорни ёқишни буюрса, унинг ичидаги компьютер буйруқни таҳлил қилиб ва уни бажариши лозим.

Назарий жиҳатдан Google нинг юмшоқ ўйинчоғи компьютерлар, ёритиш қурилмалари, музлатгичларни овозли буйруқлар ёрдамида бошқара олиши мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар