“Бавария”нинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг финалига бормаслигини маълум қилди.

Аввалроқ “Барселона” клубнинг собиқ ўйинчиси ва бош мураббийини 6 июнда Берлинда ўтадиган “Барселона” ва “Ювентус” ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финал учрашувига таклиф этган эди.

Айнан каталонияликлар яримфиналда Гвардиола мураббийлик қиладиган “Бавария”ни мағлубиятга учратганди.