Исроилнинг MelCap Systems муҳандислари ва олимлари ортиқча вазндан азият чекувчи одамларга жарроҳлик муолажасисиз озишга ёрдам берадиган инқилобий “нанотаблетка”ни ихтиро килишди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, ушбу ихтиро сув билан ичиб юбориш мумкин бўлган оддий таблеткага ўхшайди. Бироқ бу қурилма жарроҳлик йўли билан ошқозонга киритиладиган ва иштаҳани тартибга солувчи асабга ёлғон маълумот берувчи имплантант – ошқозон стимуляторига ўхшаш ишлайди.

Ушбу таблетка ташқаридан смартфон орқали бошқарилади.

Ушбу қурилманинг нархи ҳозирча номаълум, бироқ у 15 минг доллар турадиган ошқозон стимуляторидан қиммат бўлмаслиги айтилмоқда. Қурилмани клиник синовлардан ўтказиш жорий йилда бошланади.