Шимолий Кореядаги журналистлар давлат раҳбарининг акаси Ким Чен Чхолнинг тақдиридан хавотир олишмоқда. Бу ҳақда Ренхап нашрида ёзилган.

20-21 май кунларида Ким Ченнинг иккинчи акаси Лондонда гитарачи Эрик Клептоннинг концертида иштирок этганди.

22 май куни эса у изсиз ғойиб бўлди. У ватанига қайтиш учун аввалига Москвага, у ердан Пекинга ва кейин Пхеньянга учиши керак эди. Лекин, ОАВларда маълум қилинишича, Ким Чен Чхол Лондон аэропортида Москвага учиш учун қайдномадан ўтмаган.