Колумбиядаги ер кўчкиси қурбонлари сони 92 нафарни ташкил этмоқда

Жаҳон 23 Май 2015 731

Колумбиянинг тоғли ҳудудидаги Антьокия департаментига қарашли Сальгар шаҳрида юз берган кўчки туфайли ҳалок бўлганлар сони 92 нафарга етди. Бу ҳақда Миллий тиббиёт ва журналистика институтига асосланган ҳолда El Colombiano нашри хабар берган.

Мутахассислар шу вақтгача ҳалок бўлганларнинг 32 нафари аёл ҳамда 29 нафари эркак эканини аниқлашган.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни ноқулай шароитларда жойлашган Сальгар шаҳрида ер кўчкиси бўлиб ўтган эди.

Кўпроқ янгиликлар