“Барселона” футбол жамоаси бош мураббийи Луис Энрике шу ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

“Ҳеч нарса айтолмайман. Ҳозирда менинг фикру хаёлимни олдиндаги финаллар эгаллаган, шунинг учун менинг келгуси фаолиятимни мавсумдан кейин муҳокама қиламиз.

Мен жамоа раҳбарияти билан кейинги мавсум борасида ҳали гаплашмадим”, деб айтди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мутахассис билан жамоа ўртасидаги шартнома 2016 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.