"Барселона" жамоаси бош мураббийи "Депортиво" билан ўйин арафасида ўтказилган матбуот анжуманида Хавининг жамоани тарк этиши бўйича берилган саволларга ҳам жавоб берди.

"Эндиликда Хави ҳаёт ҳақиқати билан тўқнашишига тўғри келмоқда. Энди у Қатарда ўзига қовун ёки тарвузни юмалатгандек узатилган пасларни қабул қилишга мажбур бўлади", дейди мураббий.