Машҳур немис автопойгачиси Михаэль Шумахернинг менежери Сабина Кем “Формула-1” автопойгасининг кўп карра чемпионининг саломатлиги тикланишида ижобий ўзгаришлар борлигини маълум қилмоқда.

Сабина Кемнинг айтишича, “Шуми”нинг соғлиғи жуда секин яхшиланмоқда, бироқ бу жараён барқарор равишда бормоқда.

“Михаэль олган жароҳатнинг мураккаблиги ҳисобга олинса, охирги пайтда унинг соғлиғида кузатилаётган барқарорлик унинг соғайиб кетишига катта умид беради. Бироқ тез натижаларни кутиш ярамайди, Михаэлнинг соғайиб кетиши узоқ вақт талаб қилади. Бу жараён у ва унинг ёнидаги барча яқинлари учун узоқ давом этадиган оғир кураш бўлади”, дейди Кем.