Мьянмада уч йилда бир мартадан ортиқ туғиш ман қилинди

Жаҳон 23 Май 2015 1922

Мьянма президенти Тейн Сейн мамлакат аёлларининг уч йилда бир мартадан ортиқ туғишини тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.

Ушбу қонун лойиҳаси парламент томонидан ўтган ойда қабул қилинган эди.

Қайд қилинишича, ушбу қонун ҳужжати консерватив қарашларга эга бўлган будда монахлари розилиги олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мьянма ҳукумати бу қонун орқали мамлакатда оналар ва болалар ўлими ҳолатларини камайтиришга умид қилмоқда. Аммо ҳуқуқ фаоллари бу қонун орқали аёлларнинг ҳуқуқлари бузилишини таъкидлашмоқда.

Кўпроқ янгиликлар