Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида мингдан ошиқ акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Давлат Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълумот беришича, ўтган йил давомида 31 мингдан зиёд давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Бунинг натижасида акциядорлар сони 1,2 миллиондан ошди. Биргина 2014 йилнинг ўзида 288 давлат активлари, шу жумладан уларнин 182таси нол қийматда хусусий сектор ҳисобига ўтказилди.

Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда 90дан ортиқ давлатларнинг маблағлари иштирокида 4 мингдан ортиқ хусусий корхоналар фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, тўлиқ хориж капитали эвазига, чет эл корпоратив бошқаруви тамойиллари асосида ишлаётган корхоналар ҳам мавжуд.