Ўзбекистонда табиий газни ҳисоблашнинг янги тизими жорий этилади

Ўзбекистон 23 Май 2015 5717

Ўзбекистонда табиий газ истеъмол қилинишини ҳисобловчи замонавий тизимлар истеъмолчиларга газ етказиб беришни тартибга солиш бўйича вазифаларни етарлича тезлик билан амалга оширишнинг оптимал ечими – табиий газ ҳисобини юритишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ТГҲЮНҚАТ) ишлаб чиқилди.

Бу лойиҳанинг амалга оширилиши билан “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси таркибига кирувчи “Ўзтрансгаз” АЖ шуғулланмоқда. Лойиҳа жорий йилнинг инвестицион дастурига киритилган ҳамда Тошкент ва Тошкент вилоятида ТГҲЮНҚАТни яратишди кўзда тутади. Унда реал вақт режимида маълумотларни узатиш имкониятига эга миллиондан ортиқ газ ҳисоблаш асбобларининг ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу ҳолат автоматлаштирилган тизимлар маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш тизимлари билан жиҳозланиши ҳисобига мумкин бўлади.

Маълумотларга кўра, электр энергия истеъмоли бўйича маълумотларни ўқувчи юқоридагига ўхшаш автоматлаштирилган тизим Тошкентнинг кўплаб турар-жой даҳаларида ўзини муваффақиятли намоён қилиб келмоқда.

Юқоридаги тизим фойдаланувчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ миқдорини қайд қилади, истеъмол қилинган газ учун тўлов ҳақини ҳисоблайди, унинг ҳисоботини юритидаи ҳамда ҳар бир фойдаланувчи бўйича маълум муддат учун сальдони ҳисоблаб чиқади.

Ушбу тизим, шунингдек, ўз вақтида газ учун пул тўламаган қарздорларни масофадан туриб газ таъминотидан узиб қўйиш ҳамда автоматик режимда маълум муддат учун истеъмол қилинган газ миқдори бўйича ҳаққоний маълумот олиш имконини беради. Янги газ ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши уларнинг ишига инсон аралашуви омилини тўлиқ истисно қилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ нинг шахсий маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилаётган ушбу лойиҳа 2017 йилнинг охирига қадар якунланиши режалаштирилмоқда. Бу лойиҳанинг биринчи босқичида кейинги йилда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ушбу тизимнинг тажрибавий татбиқ қилиниши кўзда тутилган. Лойиҳа бу тизимлар газ тармоқларида синовдан ўтганидан кейин тамомила амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар