Ўзбекистонда жорий йилда болалар оромгоҳларида 290 мингга яқин бола дам олади

Жамият 23 Май 2015 629

Жорий йилда Ўзбекистонда ёзги соғломлаштириш мавсуми 1 июндан бошланади. 213 та стационар, 795 та кундузги ва 141 та меҳнат ва соғломлаштириш, умумий ҳисобда 1149 та болалар оромгоҳлари фаолият юритади. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши маълумотларига кўра, 39 млрд сўм ҳисобига мавсум давомида деярли 290 мингга яқин ўғил-қизларни соғломлаштириш назарда тутилган.

Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилни тўлақонли ўтказишларини таъминлашда оромгоҳларни тайёрлаш ва уларда замонавий шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ижтимоий кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг болалари ва Оролбўйи ҳудудларидан 5 мингга яқин бола Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тоғли ҳудудларда жойлашган оромгоҳларда ҳордиқ чиқаради.

Оромгоҳларда ёзги таътилни сермазмун ташкил этиш мақсадида ҳамкор-ташкилотлар билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилади, турли тўгараклар фаолият юритади. Болалар ихтиёрида маънавият ва маърифат хоналари, компьютер хоналари, кутубхоналар, футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, сузиш ҳавзалари бўлади.

Жорий йилдан болаларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб, ҳарбий-спорт, ижтимоий-мослашув, экологик-биологик, техника ва бадиий ижодиёт, меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари фаолият юритишни бошлайди.

Болалар оромгоҳларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан мос тартибда ҳар бир оромгоҳга махсус ходимлар бириктириб қўйилади. Оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, уларни малакали ходимлар билан таъминлаш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан кўплаб ўқув-методик қўлланмалар чоп этилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар