18-22 май кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон – Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегаралари демаркациясига оид қатор якуний ҳужжатлар кўриб чиқилди ва мувофиқлаштирилди.

Музокаралар конструктив руҳда ва дўстона муҳитда ўтди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.