Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Олий лиганинг 10-турида Янгиер шаҳридаги стадионда "Пахтакор"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи бўлимда "шерлар" сафида Каримов битта, Сергеев эса иккита гол урди ва жамоасининг ғалабасини таъминлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар бундан олдинги иккита уй ўйинини Зоминдаги ўйингоҳда ўтказган ва унда "Машъал" ҳамда "Бунёдкор"ни қабул қилиб, ҳар иккисида ҳам бир хил - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Янгиерда ўтказилган барча учта ўйинда "Сўғдиёна" мағлубиятга учрамоқда.

Олий лига, 10-тур
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 0:3
Голлар: Каримов 47, Сергеев 65, Сергеев 81
"Сўғдиёна": Наумов, Орипов, Саттаев, Рашидов, Қобилов, Музаффаров, Магеррамов, Абдураҳмонов, Қосимов, Бегимқулов, Тошматов
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе (с), Козак, Каримов, Сергеев, Пардаев.