“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Сочига қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритди.

Янги жадвалга мувофиқ 2015 йилнинг 2 июнидан бошлаб ҳафтанинг иккинчи куни қатновнинг Тошкентдан учиши 19.15 да, Сочига етиб бориши 21.10 да бўлади. Сочидан учиш - 22:45, Тошкентга етиб келиши эрталаб 4.05 да экани белгиланган.

Ҳафтанинг олтинчи куни бажариладиган Тошкентдан Сочига бориш ва қайтиш қатновларига ўзгаришлар киритилмаган.