Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи бошланди

Ўзбекистон 23 Май 2015 874

Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи ва “Happy Caravan – 2015” халқаро турнири бошланди. Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида Халқаро гимнастика федерацияси шафелигида ташкил этилган турнирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония, Россия, Латвия, Беларусь, Болгария, Малайзия, Озарбайжон, Арманистон, Жанубий Африка Республикаси, Испания, Италия, Аргентина, Швейцария, Финляндия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан энг кучли гимнастикачилар келган. 

Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Л.Каримова-Тиллаева халқаро мусобақаларни очиқ деб эълон қилди.

Мақомига кўра Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатига яқин турадиган бундай юксак савиядаги бадиий гимнастика мусобақалари Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Тошкент шаҳри бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичлари, 2010 ва 2013 йилларда Осиё чемпионати, 2014 йилнинг апрель ойида спорт гимнастикаси бўйича қитъа чемпионатига мезбонлик қилган. 

Давлати раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган тайёргарлик дастурига кўра, гимнастика ҳам мамлакатимизда етакчи спорт турлари қаторидан жой олди.

Жорий йилги спорт мавсумида Ўзбекистон бадиий гимнастикачилари нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда. Грециянинг Афина шаҳрида ўтказилган “Aphrodite Cup – 2015” халқаро турнирида Ўзбекистон гимнастикачилари учтадан олтин ва кумуш ҳамда битта бронза медални қўлга киритди. 

Яқинда Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина олтин медалга сазовор бўлди. Бадиий гимнастика бўйича Францияда ўтказилган Гран-при турнирининг жамоавий баҳсларида иштирок этган терма жамоамиз аъзолари бронза медални қўлга киритди. 

Тошкент шаҳрида бошланган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ва “Happy Caravan” халқаро турнирида дунёнинг энг кучли юзга яқин гимнастикачиси ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этмоқда. 

Мазкур халқаро турнирнинг яккаликлар ўртасидаги баҳсларида Анора Давлатова, Нилуфар Шомуродова, Жасмин Юсупова, Елизавета Назаренкова, Анастасия Сердюкова ва Равиля Фархутдинова сингари гимнастикачиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Гуруҳ баҳсларида Луиза Ғаниева, Марта Ростобурова, Зарина Қурбонова, Валерия Давидова ва Самира Амировадан иборат жамоамиз қатнашмоқда. 

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида катта концерт намойиш этилди. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар