Тошкентда "Тўйлар муборак" фестивали бўлиб ўтади

Маданият 23 Май 2015 1400

INTER TASHKENT EXPO компанияси тўй маросимлари ҳақидаги "To‘ylar muborak" журнали билан ҳамкорликда 2015 йил 30 май куни соат 19.00 да LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида "To‘ylar muborak" фестивалини ташкиллаштиради.  

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – миллий қадриятларимизни сақлаш ҳамда тараққий топтириш, ўзбек халқининг ноёб ва бебаҳо маънавий дунёси, маданий мероси, анъаналари ва маросимларини намоён қилиш ва юксалтиришдан иборат.

Лойиҳа бир қатор етакчи тўй либослари салонларининг дизайнерлари томонидан тақдим қилинадиган келин кўйлаклари ва миллий либослар дефилеси, эстрада юлдузлари иштирокидаги мусиқий шоу-дастур ҳамда меҳмондўст халқимизнинг шарқона услубдаги дастурхонини ўз ичига олади. Бундан ташқари, меҳмонлар тадбир доирасида ўзбекнинг энг яхши анъаналарига хос турли томошаларга ҳам гувоҳ бўлишади.

Тадбирга дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, тўй саноатининг етакчи намоёндалари, шоу-бизнес юлдузлари таклиф қилинади.

"To‘ylar muborak" - Ўзбекистондаги тўй тантаналари ва никоҳ маросимлари ҳақида ўзбек тилида ҳикоя қилувчи биринчи сержило журнал ҳисобланади. "To‘ylar muborak" журнали ҳозирда ўз фаолиятини кенгайтириб, янгидан-янги ва турфа хил йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17445 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22486 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11413 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12301 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40729 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53000 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар