Хорижий валютани ноқонуний айлантириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ жазога тортилди

Жамият 23 Май 2015 6155

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хорижга катта миқдорда чет эл валютасини олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳ халқаро пластик карталар билан фирибгарлик қилган.

2013 йилнинг 1 февралидан Республикамизда хорижий валютани жисмоний шахсларга нақдсиз пул кўринишида халқаро пластик карталардан фойдаланган ҳолда сотиш тартиби жорий қилинди. Нақд хорижий валюта муоамаласини соддалаштиришга қаратилган ушбу механизм валюта-айирбошлаш жараёнларини амалга оширишга имконият беради ҳамда аҳоли томонидан шахсий банк карталаридаги нақдсиз пул маблағларига хорижий валютани сотиб олиш жараёнинини енгиллаштиради.

Жиноий иш маълумотларига кўра, юқоридаги “ишнинг кўзини биладиган” пойтахтлик бир гуруҳ шахслар, яъни 1989 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Маҳкамжон Мирзалимов Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг филиалларидан бирининг бўлим бошлиғи Саидакмал Усмонов билан жиноий тил бириктирган ҳолда, ўзларининг жиноий фаолиятларига тошкентлик яна 3 кишини жалб қилди. Ушбу шахслар маълум пул эвазига хоирижий валютада ҳисоб рақами очишга рози бўладиган одамларни қидириш билан шуғулланган. Шу тариқа жиноятчилар умумий ҳисобда 66 минг долларлик 33 та хорижий валюта пластик карталарини расмийлаштиришга муваффақ бўлган.

Мирзалимовнинг кўрсатмаларига кўра, у ушбу пластик карталардаги пулларни нақдлаштириши ва Ўзбекистонда қайта сотиш учун маҳсулотлар сотиб олиши керак бўлган Туркиядаги танишига жўнатиши керак бўлган.

Пластик карталар жиноятчилар томонидан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган тасодифий йўловчилар орқали жўнатилмоқчи бўлганда “Тошкент” халқаро аэропортида мусодараа қилинди.

Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан ушбу жиноятнинг 5 иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (хорижий қийматликларни ноқонуний сотиб олиш ва сотиш), 28- ва 209-моддалари (мансабидан ёки хизмат ваколатидан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилди. Айбланувчиларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 110 дан 200 баробаригача жарима солинди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар