Венада 23 майдан 24 майга ўтар кечаси 60-чи “Евровидение-2015” халқаро мусиқий танлови ўз ниҳоясига етди.

1-ўринни Швеция вакили, 28 ёшли қўшиқчи Монс Зелмерлёв қўлга киритди. У “Heroes” қўшиғини куйлаб, овоз бериш жараёнида 365 балл тўплади.

2-ўрин Россия вакили Полина Гагаринага насиб этди. Россиялик қўшиқчи “A Million Voices” қўшиғини куйлаб, 303 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Охирги бўлиб иштирок этган Италиянинг Il Vilo триоси – Пьеро Бароне, Иньяцио Боскетто ва Жанлуки Жинобле “Grande Amore” қўшиғи билан 292 балл тўплаб, муносиб равишда 3-ўринни эгаллади.

Танлов қоидаларига кўра ғолиб иштирокчи давлати кейинги йилги танловни ўзида ўтказади, яъни 2016 йилда танлов Швецияда бўлиб ўтадиган бўлди.