“Евровидение-2015" танлови ғолибини аниқлаш жараёнида Литва Россия вакилига ноль балл қўйди

Маданият 24 Май 2015 5582

Венада 23 майдан 24 майга ўтар кечаси 60-чи “Евровидение-2015” халқаро мусиқий танлови ўз ниҳоясига етди.

1-ўринни Швеция вакили, 28 ёшли қўшиқчи Монс Зелмерлёв қўлга киритди. У “Heroes” қўшиғини куйлаб, овоз бериш жараёнида 365 балл тўплади.

2-ўрин Россия вакили Полина Гагаринага насиб этди. Россиялик қўшиқчи “A Million Voices” қўшиғини куйлаб, 303 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Охирги бўлиб иштирок этган Италиянинг Il Vilo триоси – Пьеро Бароне, Иньяцио Боскетто ва Жанлуки Жинобле “Grande Amore” қўшиғи билан 292 балл тўплаб, муносиб равишда 3-ўринни эгаллади.

Ғолибни аниқлаш жараёнида жамоалар ўз рақибларини баҳолашди.

Қайд этиш жоизки, бу жараёнда жамоалар сиёсий муносабатлар асосида ҳаракат қилишгандек тасаввур ҳосил бўлди.

Грузия ва Кипр Россия вакилига 5 балл берди, Исландия эса Полина Гагаринанинг чиқишини ундан ҳам кам - 3 балл билан баҳолади. Россия вакиласининг асосий рақибининг жамоаси бўлган швецияликлар эса 6 баллни етарли деб билишди.

Ўз навбатида Россия вакилига Беларусь, Арманистон, Озарбойжон ва Германия 12, Испания, Бельгия, Дания, Сербия, Латвия, Молдавия, Руминия ва Италия 10 баллдан, Албания, Чехия, Греция ва Австрия 8, Мальта ва Черногория эса 7 баллдан баҳолашди.

Қайд этиш жоизки, Македония ҳеч қайси жамоага учдан юқори балл қўймади.

Австралия эса Россия вакилига 10, Швецияга эса 12 балл қўйган. Германия эса аксинча, Швеция учун 10, Россия учун эса 12 балл берган. Ирландия Россияни 8, Швецияни эса 10 балл билан баҳолаган.

Франция шведлар учун 8, руслар учун 10 балл берган. Швейцария Россияга 7, Швецияга 12 балл қўйган. Финляндия Гагаринани 8 балл, Монс Зелмерлёвни эса 12 баллга лойиқ кўрган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар