24 май кунида Польшада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Сайловларнинг биринчи босқичидан сўнг, мамлакат президенти лавозимига амалдаги президент Бронислав Коморовский ва “Қонун ва адолат” мухолиф партиясидан номзод Анжей Дуда даъвогарлик қилмоқда.

Польша Давлат сайлов комиссиясининг хабар беришича, сайловнинг бу босқичи ҳам биринчи босқичдаги каби шартлар ва ўша сайлов участкаларида бўлиб ўтади. Эрталабки соат 7 дан кечки соат 9 гача мамлакатнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, хорижий давлатлардаги 27 минг сайлов участкаларида сайловчилар овоз беришлари мумкин бўлади.

Millward Brown С.А. агентлиги ўтказган сўровномага кўра, 45,8 фоиз сайловчилар ўз овозларини Анжей Дудага, 45,3 фоиз сайловчилар эса ўз овозларини Бронислав Коморовскийга беришга тайёрликларини маълум қилишган.