Бугун, 24 май куни Англия Премьер-лигасининг сўнгги 38-тур учрашувларига старт берилади. Барча ўйинлар бир кунда ва бир вақтда бошланади ва якунига етади

Жумладан, бу турда Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз майдонида "Вест Бромвич" клубини қабул қилади. Арсен Венгер шогирдлари учинчи ўринни эгаллашлари учун камида дуранг ўйнашлари талаб қилинади.

"Челси" клуби эса "Сандерленд" билан ўйнайди. Гарчи, чемпионлик масаласи ҳал бўлган бўлсада, "ариктократлар" охирги турда ғалаба қозонишни мақсад қилишган.

"Манчестер Юнайтед"ни сафарда "Халл Сити"га қарши ўйин кутмоқда. "Манчестер Сити" бўлса, мухлислари қаршисида "Саутгемптон"ни кутиб олди. 

Ушбу тур анонси билан танишинг: