Афғонистонда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларига қўмондонлик қилувчи генерал Жон Кэмпбелл НАТОга аъзо давлатлар қўмондонлари Қобулда доимий база яратишни режалаштираётганларини маълум қилди. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда.

“Мамлакатлар Афғонистонга ёрдам беришлари мумкин бўлган соҳаларни кўришади ва бундай ёрдамни беришни истаб қолишади. Улар томонидан якка уринишлар ўрнига, бу ёрдам бошқариб туриладиган НАТО базаси яратилади,”, деб айтди генерал.

Кэмпбелл базани бошқаришда фуқаролик ҳукумати вакиллари жалб қилинишига қарамасдан, эҳтиёт чора сифатида ҳарбий контингент ҳам қолдирилишини таъкидлаб ўтди.