"Арсенал” клуби раҳбарияти “Лион”нинг икки нафар футболчисига даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, лондонликлар Набил Фекир ва Александр Лаказеттга қизиқиш билдиришмоқда.

Клуб бу икки футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Жорий мавсумда Лаказетт Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.