Тошкентда давом этаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон Кубогининг кўпкураш баҳсларида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. Терма жамоамиз етакчи аъзоси Елизавета Назаренкова 69,300 балл билан 7-ўринни эгаллади.

Кўпкураш баҳсларида ғолиблик россиялик Маргарита Мамунга насиб этди. Унинг жамоадоши Александра Солдатова кумуш медални қўлга киритган бўлса, кореялик Сон Ен Чжэ бронза медалига сазовор бўлди.

Бадиий гимнастика. Жаҳон Кубоги

Тошкент, Ўзбекистон

КЎПКУРАШ

1. Маргарита Мамун (Россия) – 75,500

2. Александра Солдатова (Россия) – 74,700

3. Сон Ен Чжэ (Жанубий Корея) – 72,250

4. Виктория Филановски (Исроил) – 70,450

5. Екатерина Галкина (Беларусь) – 70,400

6. Нета Ривкин (Исроил) – 69,600

7. ЕЛИЗАВЕТА НАЗАРЕНКОВА (ЎЗБЕКИСТОН) – 69,300

8. Невиана Владинова (Болгария) – 69,150