Дидье Дрогба мавсум якунлангандан кейин “Челси”ни тарк этишини маълум қилди

Спорт 24 Май 2015 1210

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Дидье Дрогба Англия чемпионатининг сўнгги турида ўтказиладиган “Сандерленд”га қарши учрашув жамоа сафидаги ўзининг охирги учрашуви бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда жамоанинг сайтида хабар берилмоқда.

Бироқ ҳужумчи фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди. “Мен камида яна бир йил ўйнамоқчиман, бироқ бунинг учун мен жамоани алмаштиришим керак. Барча менинг “Челси”ни жуда яхши кўришимни билади, шунинг учун мен клубга келажакда бошқа ролда қайтишимга умид қиламан”, деб айтди Дрогба.

“Челси” ва “Сандерленд” ўртасидаги учрашув 24 май куни “Стэмфорд Бриж” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

37 ёшли код-д-ивуарлик футболчининг жамоа билан шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади.

Дрогба “Челси” сафида 2004-2012 йиллар давомида тўп сурган ва мавсум бошидан олдин клуб сафига яна келиб қўшилган. Ҳужумчи жамоа таркибида 253 та ўйинда 104 та тўп уришга муваффақ бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93566 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45923 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51230 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9133 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19987 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 0 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 156 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 182 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 870 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар