16 ёшли Мартин Эдегор кеча «Хетафе»га қарши ўйинда (7:3) «Реал» сафида ўз дебютини ўтказди. У 57-дақиқада Криштиану Роналду ўрнига майдонга тушди

Шу тариқа 16 ёшу 157 кунлик бўлган Эдегор "Реал" сафида Испания чемпионатида дебют қилган энг ёш футболчига айланди. 

«Кўп сонли мухлислар қаршисида ўйнаганим боис бироз асабийлашдим. Шунга қарамай, ўйиндан баҳра олишга ҳаракат қилдим. Бу мен учун муҳим кун, мен бахтлиман. "Реал"даги биринчи мавсумим омадли ўтди. Бу ерда менга ҳамма нарса ёқмоқда», – дейди Эдегор.