Айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида Фарғона вилоятидаги масжидлардан биридан намозлар вақтини кўрсатиб турувчи жадвали ҳамда электрон ускуналар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин бу хабарлар ёлғон экани ва тақводор мусулмонлар орасида норозилик келтириб чиқариш учун қасддан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги “Хонақоҳ” масжиди имом-хатибининг айтишича, бундай асоссиз даъволар муаллифи ҳақиқатни бузиб, фуқароларда салбий фикр ҳосил қилиш учун ҳаракат қилган.

"Аслида, Фарғона вилоятидаги масжидларда давлат томонидан барча шароитлар яратиб берилган. Лекин баъзи фитначилар ОАВ орқали жамиятнинг тинч ҳаётини барбод қилишга уринмоқда. Бу ҳаракатлар ҳам оғир гуноҳлардан ҳисобланади», - дейди “Хонақоҳ” масжиди имом-хатиби Абдуллаев.

Фотосуратлар: 1news.uz