Ҳиндистонда 150 нафардан ортиқ киши иссиқ ҳарорат қурбонига айланди

Жаҳон 24 Май 2015 1764

Ҳиндистоннинг жанубий штатлари Андхра-Прадеш ва Теланганда ҳукм сураётган иссиқ ҳаво қурбонлари сони 150 нафардан ошиб кетди

NDTV телеканалининг хабар беришича, иссиқ ҳаво туфайди Теланган штатида 73 киши, Андхра-Прадеш штатида 80 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти бошпанасиз одамларни ташкил қилмоқда.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда иссиқ ҳаво кўтарилишда давом этади. Иссиқдан азият чекаётган штатлар ҳукумати одамларга эҳтиёт чораларини кўришни ҳамда иложи борича кўчага чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

40 градусдан баланд ҳарорат йилнинг бу пайтида Ҳиндистоннинг кўплаб штатлари учун хосдир. Бу ерларда ҳудудларга қараб мартдан июнгача қуруқ ҳаво кузатилади, сўнгра у ёмғирлар мавсуми билан алмашади. Асосан апрель ва май ойлари одатда жуда қуруқ ва иссиқ келади.

Кўпроқ янгиликлар