"ИШИД" жангарилари Пальмирадаги музейни қароргоҳга айлантиришди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.
Хабар қилинишича, жангарилар базасига АҚШ ва коалиция кучлари ҳаводан зарба берилгач, жангарилар музей биносига кириб бекинишган.
Сурия ҳукуматининг маълум қилишича, бу музейдаги экспонатлар бироз олдинроқ кўчириб олиб кетилган эди.
Коалиция самолётлари ҳужуми натижасида жангариларга тегишли 6та ракетага қарши мудофаа тизими йўқ қилинган.