ИШИД жангарилари Палмирада 400 кишини қатл этди

Жаҳон 24 Май 2015 5058

ИШИД жангарилари Суриянинг Палмира шаҳридаги 400 нафар тинч аҳолини қатл этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

20 май куни ИШИД Палмирани эгаллаб олгани маълум бўлганди. Шаҳарда қадимий обидалар жойлашган. Бу обидалар ЮНЕСКО томонидан Бутунжаҳон мероси деб тан олинган. Ҳозирда қадимий шаҳар ўрнида қишлоқ жойлашган.

Май ойининг ўрталарида ИШИД жангарилари қадимий Палмира обидаларидан 3 км узоқликда жойлашган Ал-Амирия қишлоғида 45 кишини оммавий равишда қатл этган эди.

Кўпроқ янгиликлар