Испания чемпионати ўз ниҳоясига етди

Спорт 24 Май 2015 2285

"Реал" ҳамда "Хетафе" жамоалари ўртасидаги учрашув Испания чемпионати ўз ниҳосига етди. 

Мусобақада "Барселона" жамоаси 94 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгалади. Иккинчи поғона Мадриднинг "Реал" клубига, учинчи ўрин эса, ўтган йилги чемпион – "Атлетико"га насиб этди. Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан кураш олиб бориш имконига "Валенсия" клуби эришди. Европа лигаси мусобақасида иштирок этиш имконини Севилья (гуруҳ босқичидан) ҳамда Вильярреал (саралаш босқичидан) қўлга киритди. 

"Реал" 118та гол уриб, энг кўп гол урган жамоа бўлди. "Барселона" 21та гол ўтказиб, кам гол ўтказган жамоа номига сазовор бўлди. 

"Эйбар", "Альмерия" ҳамда "Кордоба" жамоалари Ла-лигани тарк этишди.

Мусобақа тўпурари номига 48та гол уришга муваффақ бўлган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду сазовор бўлди. Бу португалиялик футболчи учун футболчилик фаолиятидаги энг яхши натижа бўлди. Иккинчи ўринни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси (43), 3-ўринни "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн (22) эгаллади. 

 

Кўпроқ янгиликлар