Канаданинг Альберта провинциясида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Ёнғин оқибатида иккита Cenovus Energy ва Canadian Natural Resources Limited нефть заводларининг ходимлари эвакуация қилинди.

Хусусан, Cenovus Energy компаниясидан 1800 киши олиб чиқиб кетилган. Бунда вертолётлардан ҳам фойдаланилган. Маълум қилинишича, ёнғин завод учун хавф солмаяпти.

Иккaла завод ходимлари эҳтиёт чораси сифатида олиб чиқиб кетилган, чунки агар ёнғин йўлни тўсиб қўйганда, одамларни олиб чиқиш мушкул бўларди.

Провинция ўт ўчириш хизматининг хабар беришича, Альберта шарқидаги 4 минг гектар ўрмон олов ичида қолган.